Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун ҳеч бир таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиёнинг бир қизалоқни қучоқлаб тушган расми билан 8 қаторлик қуйидаги шеърни эълон қилди.
Болам, уйғон, осмонга қара,
Осмон сенинг кўзингдайин кенг.
Юлдузларни, ойларни асра,
Осмон сенинг ёшинг билан тенг.
Боққил кўкка зилоллик инди,
Бизнинг борур йўлимиз ўша.
Менинг қўлим калталик қилса,
Сен осмонни қучоқлаб яша!
Шеърнинг муаллифи кўрсатилмаган. Муаллиф Шавкат Мирзиёнинг ўзими ёки унга ялтоқлик қилаётган биронта шоирми? Бу саволга жавобимиз йўқ. Аммо, ҳақиқий замонавий хабарчилик таҳлилсиз бўлолмаслигини ҳисобга олиб ўз таҳлилимизни берамиз.
Бу шеърнинг асл моҳиятини ёш болалар тушунолмаслигидан келиб чиқсак, аслида, бу шеър бошини кўтаришга вақти бўлмай меҳнат қилаётган катталарга кўпроқ тегишли. Катталар эътиборларини бутунлай меҳнатга бериб, юксак ғояларни унутмасинлар деб шундай шеър ёзиш мақтовга сазовор нарса.
Аммо, “таёқнинг икки учи бор” ифодасидан келиб чиқиб, осмонга қарайвериб, ўзимиз яшаётган Ерни ва Ердаги муҳитни унутмаслик ҳам муҳим.
Ўзбеклар, қолаверса, бутун уммат, ҳар қадамда бу шеърдаги “осмон” сўзи ўрнига “худо”ни ишлатиб, аслида, уларни синоним деса ҳам бўлади, ғариб аҳволга тушди. Вақти келгани учун эслатиш керакки, ўтган йилнинг 10-11 октябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида Шавкат Мирзиё ҳам имзолаган Декларациянинг 7-чи моддаси бир жумладан иборат: “Ислом жамиятимизни қолоқлик ва қашшоқликдан, ақл-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида, олиб чиқиш керак”.
Яъни, Ислом Ҳамкорлик Жамияти “Бирлик” ва “Ҳаракат” йиллардан бери гапириб келаётган фикрни тан олди ва одамларни рамзий маънода айтсак, Осмондан Ерга тушишга чақирди.
Осмондан ерга тушсак кўрамизки, Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган 13 йилда ҳар қандай давлатнинг иқтисодий аҳволини кўрсатувчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистонимиз, ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшни Қозоғистондан 8 баравар паст ҳолга туширилди. У киши президент бўлган 1,5 йил ичида бу рақам 9,6 га чиқди. Яъни иқтисодиётимизнинг кучи, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича, энди қозоқлардан 9,6 марта орқадамиз. Миллиондан ортиқ ватандошларимиз бир бурда нонга пул топиш учун ойлаб-йиллаб ўз оилаларини, ўз фарзандларини кўролмасдан чет элларда мардикорлик қилар эканлар, болаларимиз ота меҳрини унутсинлар деб, осмонга қарашга чақириш керакми?
Ўзбеклар осмондан ерга тушишлари ва ҳаётимизни ғарибликдан чиқаришни ўйлашлари, Шавкат Мирзиёни ҳам ватан ва миллатнинг буюк муаммолари устида ишлашга зўрлашлари керак. Ҳозирги аҳволимизни эса, қуйидаги 8 сатрлик шеърда кўраверинг:
Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.
Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.