13 March 2018
21:11 -
Оролнинг эски муаммоси ҳақида янги ташаббус: Нурсултон Назарбой ва Шавкат Мирзиё 21 асрнинг Остап Бендерлари бўлишмоқчими?

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати Орал Отаниëзва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Йерик Утембайга асосаланиб айтишича, Марказий Осиë раҳбарларининг 15 март куни Остонада ўтадиган олий даражали учрашувида ҳам Орол Денгизини қутқариш ва атроф-муҳит ҳимоясига қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинармиш.
Атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланиш керак, дейди мухбиримиз, аммо Орол Денгизини қутқариш ҳақида ўйлашнинг ўзи калтафаҳмликдир. Ким билади, балки, бу икки президент ўз мамлакатларини Япония каби давлатга айлантириб, қишлоқ хўжалигини бутунлай йўқ қилишмоқчидир. Ўшанда ҳамма сув Орол Денгизига боради ва денгиз тикланади.
Яна ким билади, Нурсултон Назарбой ва Шавкат Мирзиё 21 асрнинг Остап Бендери бўлишмоқчимасмикан? Солиштириш учун, Остап Бендернинг 20 асрдаги расмига қаранг.