06 February 2018
01:14 -
Алдагани ўзбек яхши: 2018 йилда Тошкент шаҳрида ўртача маош миқдори 3 миллион сўмга чиқармиш
![](/photo/ozbek-somlari.jpg)
Дастлабки прогнозларга кўра, жорий йилда ўртача ойлик маош 3 миллион 96 минг сўмга етказилиб, ўртача пенсиялар миқдори 805 минг сўмдан ошармиш. ойлик маошлари ҳажми 2012 йилдан бери уч баробар, пенсиялар икки бараварга ошганмиш.
Маълумки, ҳар қандай давлатнинг Тошкент каби марказий шаҳарларида ҳаёт даражаси бошқаларга қараганда баланд бўлади. 2017 йилнинг 14 декабрида Ўзбекистонда биринчи марта аҳолининг ўртача ойлиги эълон қилинган ва ўртача ойлик 1 млн 346 сўм эканлиги маълум бўлган эди. Демак, расмий рақамларга ишонсак, Тошкентда ўртача ойлик, мамлакат бўйича ўртача ойликдан тахминан 2,1 баравар кўп бўлиши мумкин.
Аммо, дунёда ҳамма биладиган ҳақиқат шундан иборатки, ҳар қандай давлатда ўртача ойлик бу давлат иқтисодиёнинг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмига тўғри пропорционалдир. Бизда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ривожланган давлатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан тахминан 8 баравар камлигини ҳисобга олсак, бизда аҳолининг ўртача ойлиги 100 долллардан кўп бўлолмайди, тахмина 60-70 доллар бўлса керак. Бунинг устига, ўтган йили сўмнинг қиймати 2 бараварга тушди.
Буларнинг ҳаммасини назарга олиб айтиш мумкинки, аввал ҳаромий Ислом Карим, энди унинг «ўғли» Шавкат Мирзиё ростдан ҳам «алдагани ўзбек яхши» деб ҳисоблайдилар. Айнан шу сабабдан, Ўзбекистонда ҳозир ўртача ойлик 1 млн 346 сўм эканлигига, Тошкентда 2018 йилда 3 миллион 96 минг сўм бўлишига фақат ўзбекнинг соддалари ишониши мумкин.