26 January 2018
22:44 - Қирғизистон мамлакатимизга электр энергияси экспортини вақтинча тўхтатди
Мамлакатга аномал совуқ ҳаво оқими кириб келгани сабабли Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни вақтинча тўхтатди. Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги йўқ, шундай бўлса-да қарор фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон билан экспорт ҳақидаги шартномада об-ҳаво кексин ўзгарганда экспортни тўхтатиш мумкинилиги ҳақида банд мавжуд экан. Қирғизистондан қўшни республикага электр эненргиясини юбориш кунлар исиганидан сўнг тикланади.

Маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг Чуй вилояти баъзи туманларида ҳаво ҳарорати -30 даражагача тушиши мумкин, Сувсамир водийсида эса -40 даражагача совуқ бўлиш эҳтимоли бор. Ўзбекистоннинг айрим жойларида эса ҳаво 30 даражагача совийди, электр энергияси йўқлиги туфайли халы о-ир кунларни бошидан кечиради.