11 January 2018
21:47 -
Шу ҳам хабар: Порхўрлик ботқоғидаги Ўзбекистоннинг Фарғонасида товламачи журналист ҳибсга олинибди

Насми Ашурни қўлга олиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, Валютага оид Жиноятларга ва Жиноий Даромадларни Легаллаштиришга Қарши Курашиш Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона шаҳар ва Фарғона туман бўлими ходимлари, Миллий Хавфсизлик Хизмати Фарғона тумани бўлими ходимлари жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда.
Аслида, бу воқеа хабарга ҳам арзимайди. Чунки, демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган Ўзбекистонда ҳамма нарса порахўрлик ва коррупция боқоғидадир. Ҳамма порахўрларни қўлга олиб ҳам бўлмайди. Чунки, қўлга олиш вазифаси бўлганлар ҳам порахўр-ку!