09 January 2018
20:23 -
"Озодлик": Миллий университетнинг аҳмоқ доценти депутатларимизни тўн кийишга чақирди. "Ҳаракат": Ўзбекистонда бошқа хабарга арзийдиган нарса қолмадими?

Айни пайтда, Инновацион Технологиялар Маркази директори ўринбосари ҳам бўлган бу одам парламентимиз вакилларида миллий унсурлар, миллий руҳ йўқлигидан ташвишда экан. Ўзбекларнинг миллий кийими кейинги йилларда деярли мотам кийими деб тушунилаётганидан изтироб чекаётганмиш.
Доцентнинг фикрича, депутатларимиз ёз учун шоҳи чакмон, қиш учун духоба чопон жорий этилса, бу нафақат депутатлар зеҳниятининг, балки кийим услубининг аҳолининг барча қатламлари томонидан қабул қилиниши ўзгаришига таъсир қиларкан.
Бечора доцентнинг чақириғига куламизми, йиғлаймизми? Сўнгги чорак асрда миллат сифатини ҳаромий Ислом Карим диктатураси остида батамом йўқотиб бўлган ўзбекни энди кийим-бош қайта миллат қилармиди, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллати Ўзбекистонда Лубянка тарафидан яратилган тожиклар режими остида ўлим йўлида экан, мавжуд муаммоларнинг биронтасини кўрмайдиган "Озодлик" радиосининг ўзбек хизматидаги аҳмоқлар ўзларига ўхшаган аҳмоқнинг гапларини хабар қилиш билан овора эканлиги аянчли нарсадир.