17 October 2017
22:07 -
Куласизми, йиғлайсизми: Аҳолидан маиший тўловлар учун ундирилган 3 миллард сўм ортга қайтарилибди
Сўнгги бир йил давомида Шавкат Мирзиёнинг шикоят қутисига электр ва газ таъминоти учун ноқонуний ундирилган тўловлар борасида аҳолидан 8 173 та мурожаат тушибди. Уларнинг 89 фоизи ижобий ҳал қилиниши натижасида аҳолига қарийб 3 миллиард сўм қайтарилибди.
Айни пайтда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси биргина июнь-сентябрь ойларида ҳаммаси бўлиб 5,4 триллион сўм, жумладан, 3,4 триллион сўм электр энергияси учун, 2 триллион сўм табиий газ учун пул ундирган.
Демак, аҳолидан ундирилган пулнинг тахминан ярим фоизидан бироз кўпроғи аҳолига қайтарилибди. Офарин, бундай буюк ишни фақат Шавкат Мирзиё қилолади.