![](/photo/Abdusalom-Aziz-formada.jpg_thumbnai_full.jpg)
Podrobno.uz нашри Ўзбекистон Мудофаа Вазири, генерал-майор Абдусалом Азизнинг 11-13 октябр кунлари Тожикистонга сафар қилиши ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, шу пайтгача Ўзбекистоннинг ҳарбий вазири бу мамлакага бормаган экан. Вазир Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашида иштирок этади. У шунингдек, Тожикистон Мудофаа Вазири ва мамлакат куч блокининг бошқа юқори мартабали шахслари билан учрашади.
Абдусалом Азиз шу йилнинг сентябр ойигача Ички Ишлар Вазири бўлган ва сўнг Мудофаа Вазири этиб тайинланган. У ярим йил аввал Ички Ишлар Вазири сифатида Тожикистон миршаббошиси Рамазон Раҳимзода билан учрашган эди.
Хўш, у энди Мудофа Вазири сифатида Тожикистонда нима қилади? Нима қиларди, Москва нима деса, ўшани қилади.