![](/photo/Shayhontohur-maqb.jpg_thumbnai_full.jpg)
Қозоқларнинг Казинформ Агентлиги 34 қозоқ 6 автомобилда Қарағандадан автокарвон бўлиб Тошкентга бугун етиб келганини хабар қилди. Карвон тўғри Шайҳонтоҳурга келиб, бу мажмуадаги қозоқ аслли бек (қозоқлар – бий дейишади) Толе бийнинг мақбарасини зиёрат қилишдан бошлашди. Уларни бу ерда Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси Ерик Утембаев ва Қозоқ Маданий Марказининг раиси Серик Усенов кутиб олган.
Қозоқларнинг хабарида Шайҳонтоҳур мажмуасида мачитдан ташқари уч мақбара борлиги, улардан биттаси буюк қозоқ бийи - Толе бийники эканлиги урғуланади.
Ўзбекнинг буюк фарзанди Собир Раҳимни, унинг хотинларидан бири қозоқ бўлгани учунгина, яқинда қозоқ деб эълон қилган қозоқлар ҳали отдан тушмаган пайтларидаёқ Тошкентни қурган бўлиб чиқсалар ҳам ҳеч ажабланмаслик керак. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай иддаолларни индамай қабул қилиши, вақти келиб, Самарқанд ва Бухорони Тожикистонга беришни режалаштириб қўйганига ҳам ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Ўзбеклар бундан ташвишга тушмасалар ҳам бўлаверади, чунки уларга ош ейиш ва ўз вақтида туалетга боришни ҳеч ким тақиқлайолмайди, Ўзбекистон номли мамлакатда яшасалар ҳам, ёки Қозоғистон ва Тожикистонга ўтиб қолсалар ҳам. Ўзбекларни бундан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмаслигини ҳамма билади.