![](/photo/musulmon-qochqinlar-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Туркиядаги отатуркчиларнинг ”Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, Швециянинг Қочқинлар Бюроси дунёнинг энг қария қочқини деса бўладиган 106 ёшли афғонистонлик Бибиҳа Ўзбекни шу мамлакатда қолиш талабини рад этиб, уни Афғонистонга депортация қилиш қарори олибди.
Афғонистоннинг Қуддус шаҳридан ўтган йили Хорватия орқали Швецияга келиб, қочоқ мақоми олиш ва бу мамлакатда қолиш учун ариза берган Бибиҳа Ўзбек энди бу ердан Афғонистонга ҳайдалиши керак.
“Ҳаракат”нинг фикрича, Швецияда яшаётган ўзбеклар, авваламбор, бу масалада Швеция Қочқинлар Бюросининг қарорини ўзгартиришга ҳаракат қилишлари керак. Агар, бундай қилиб бўлмаса, у ердаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш ва Бибиҳа Ўзбекни Ўзбекистонга олиб кетишга эришиш лозим.
Табиий, бу ёшдаги ўзбекни оғир аҳволда қолдирмаслик кераклиги асосий мақсад, аммо ўзбеклар пода эмас, миллат эканликларини намойиш қилишлари ҳам жуда муҳимдир.
Минг афсуски, “Жумхҳурият” газетасининг қисқа хабарида Бибиҳа Ўзбекнининг расми йўқ. Хабарга илова қилинган расм эса, мусулмон қочқинларнинг дунёдаги аянчли аҳволини кўрсатади.