10 July 2017
22:16 -
11 яшар тошкентлик Убай Яҳё математикадан дунё олимпиадаси ғолиби бўлди, энди буёғи нима бўлиши муҳим
![](/photo/Ubay-Yaxyo.jpg)
Маълум блишича, Убай Тошкентдаги "Эрудит" хусусий мактабида таҳсил олади. У саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган, рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билади.
Айни пайтда, ижтимоий тармоқларда дунё олимпиадаси қаҳрамонлари бўлган спортчиларимизга нега 200 минг долларлаб мукофот пуллари ажратилади-ю, фан олимпиадалари ғолиблари бундан мустасно, деган эътирозлар кўпаймоқда.
Болакайга “Офарин!” деймиз, у ҳам мукофотланиши керак деб ҳисоблаймиз, аммо масаланинг ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайдиган томонига ҳам эътибор бериш кераклигини урғулаймиз. Убай саккиз ёшлигида Қуръони каримни мукаммал ёдлагани, бир неча тилни билиши, 11 ёшида математика бўйича олимпиадада ғолиб чиқиши кўрсатмоқдаки, Оллоҳ унга жуда кучли хотира берган. Аммо, у танлаши керак бўлади, отаси каби ислом уламоси бўлиш йўли, ёки аниқ фанлар бўйича олимлик. Буни тезроқ танлаши керак, чунки, акс ҳолда, унинг келажаги бўлмайди.