21 June 2017
01:39 - Ҳайдовчилик гувоҳномалари халқаро стандарт даражасида қайта ишланади
Ўзбекистонда шу йилнинг кузида амалга кирадиган янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомига эга бўлди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнда қабул қилган 389-сон қарорига биноан, ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон ичкарисида, хориж мамлакатларида аллақачондан бери шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадиган, ID-карталар ўрнида қўлланилади.

Қарорда таъкидланишича, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари пластикдан тайёрланади ҳамда жисмоний шахснинг идентификация рақамига, махсус электрон белгига эга бўлади. 2021 йилгача техник кўрикдан ўтганлик, автортанспорт воситасини қўллашга рухсат берувчи ёки эгаликни тасдиқловчи ишонч қоғози, суғурта полиси тўғрисидаги маълумотлар электрон кўринишга ўтказилади. Бу маълумотлар гувоҳномадаги махсус электрон белги чипида сақланади.