16 June 2017
21:07 -
Президент Шавкат Мирзиё пойтахтнинг Учтепа туманига борди
![](/photo/ShM-Uchtepada-06-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди. Олти гектарга яқин майдонга эга мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергиятежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ва гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.