01 June 2017
20:05 - Бир вақтлар ҳокимият сафларида бўлган ва кейин 20 йилга қамалган Козим Тўлаганов яна сафга қайтди
Президент Ислом Карим даврида Тошкент шаҳар ҳокими, Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва Қурилиш Қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Айни пайтда Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи ҳам бўлган бу одам ўз даврида коррупцион жиноятларда айбланиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганига ҳали 15 йил ҳам бўлгани йўқ.

Козим Тўлаганов 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, 2001-2004 йилларда Бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.

Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё Козим Тўлаганов қамалгандан кейин Бош вазир бўлган эди.

Маҳаллий ахборот воситаларидан олинган бу расм қамалишдан аввалги даврга оид бўлса керак.