22 May 2017
19:30 -
Доналд Трамп Саудиядан Исроилга учиб келди, Исроил раҳбарлари билан учрашди, навбатда Филистин президенти билан учрашув бор
![](/photo/DT-Quddus-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Доналд Трамп бу ерда Исроил Президенти ва Бош вазири билан алоҳида учрашувлар ўтказди, Исроил ўзининг пойтахти деб ҳисоблайдиган, аммо дунё тарафидан тан олинмаган Қуддусга келиб, яҳудийларнинг энг муқаддас жойи ҳисобланадиган Ғарбий Девор (Йиғлаш Девори) олдида яҳудийларнинг дўпписини кийиб ибодат каби бир нарса қилди (расмда). Маккага мусулмон бўлмаганларни киритмаслик қонуни бўлмаганда эди, балки, у кеча Каъбага ҳам бориб ва салла кийиб, бир нарсалар қилган бўларди.
АҚШ Президенти Исроил Президенти ва Бош вазири билан учрашувларида Филистон масаласида сиёсат юмшаётгани ҳақида сигналлар борлигини гапирди. Аммо, Бенямин Натаняху филистинликлар авваламбор Исроилни яҳудийлар давлати сифатидан тан олишлари кераклигини такроралади. Бугун Доналд Трампнинг ҳали тан олинмаган Филистин давлатининг Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашуви ҳам режалаштирилган. Сўнгра у Ватиканга учиб кетади.