20 May 2017
22:46 -
Эроннинг жорийдаги Президенти Ҳасан Руҳоний иккинчи муддатга сайланди
![](/photo/Hasan-Ruhoniy.jpg)
Ҳасан Руҳонийга сайловчиларнинг 57 фоизи овоз берибди. Аввалги сайловларда ҳам Ҳасан Руҳоний биринчи турдаёқ 50 фоиздан кўп овоз олган экан. Унинг кечаги сайловлардаги асосий рақиби – собиқ Бош прокурор, оятуллоҳ Иброҳим Раис бўлган.
Сайловда қатнашиш учун 7 номзод кўрсатилган эди, аммо улардан 2 нафари сайловдан олдин ўз номзодларини қайтариб олдилар.
Эслатиш керакки, Эронда давлатнинг асосий лидери президент эмас, диний лидер Оятуллоҳ Сайид Али Ҳусейин Ҳаменеидир. Давлатнинг ҳарбий кучлари, давлат телевидениеси ва бир қатор муҳим ташкилотлар айнан унга бўйсунади.