15 May 2017
15:29 -
Ёмон хабар: Шавкат Мирзиё Хитой ўтказаётган халқаро форумда "Бир макон, бир йўл" лойиҳасига ҳеч қандай фикр билдиролмади
![](/photo/ShM-Pekin-Forum-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё аниқ фикрлар билдириши керак эди. Масалан, Хитой таклиф қилаётган лойиҳада иккита йўл ҳақида гап кетмоқда. Биттаси - Хитойдан Европага Қозоғистон ва Россия орқали чиқиш бўлса, иккинчиси – Хитойдан Европага Покистон, Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали чиқиш. Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз бу лойиҳаларда қандай иштирок этиши мумкинлиги ҳақида умуман гапирмаганга ўхшайди.
Аслида, бир қарашда, Ўзбекистон бу лойиҳада иштирок ҳам этолмайдиганга ўхшамоқда, у ҳолда Ўзбекистон дунёга чиқиш учун қандай стратегик йўл танлаши керак? Ислом Карим яратган яккамоховликда қолаверамизми, ёки бошқача йўл танлаймизми? Танласак, у қандай йўл бўлади? Хитой яратувчиликка даъво қилаётган йўлларнинг фойдаланувчиларидан биригина бўламизми? Балки, Хитой ҳеч нарса қилолмас, у ҳолда ҳеч қандай муаммомиз ҳам бўлмайдими?