11 May 2017
21:37 -
Саратовда 3 нафар ўзбекистонлик мардикор бензиндан заҳарланди
«ЧП-Саратов» нашри хабарига кўра, Россиянинг Саратов вилоятидаги Хвалинск шаҳрида мамлакатимиз фуқароллари бўлган уч нафар шахс бензин буғидан заҳарланди. Нохуш ҳодиса йўл ташкилоти ҳудудида содир бўлган. Ҳамюртларимиз ёқилғи сақлаш учун мўлжаллаган идишни тозалаш мақсадида унинг ичига тушган. Эркаклар махсус ҳимоя воситалари билан жиҳозланмаган ва оқибатда учаласи ҳам ҳаёт учун хавфли бензин буғларидан нафас олиб заҳарланган.
Жабрланганлар қутқарувчилар тарафидан идиш ичидан чиқариб олинган ва улар шифохонага етказилган. Улардан бирининг аҳволи ўртача, қолганлариники эса оғир эканлиги айтилмоқда.