04 May 2017
07:52 -
Бечора АҚШ Шимолий Кореяга тиш кўрсатди ва бир ҳафтада иккита қитъалараро баллестик ракета учирди
![](/photo/AQSh-Ballistik-raketa.jpg_thumbnai_full.jpg)
Ҳарбий Ҳаво Кучларининг баёнотида айтилишича, бу синовларнинг Корея ярим оролида бўлаётган воқеалар, яъни Шимолий Корея кетма-кет ядровий ва баллисетик ракеталарни синов қилишига алоқаси йўқ эмиш. Аслида, ҳақиқат бунинг том тескарисидир.
Хитой ва Россия тарафидан рағбатлантирилаётган Шимолий Корея айнан АҚШ ва унинг иттифоқчилари бўлган Япония ҳамда Жанубий Кореяга тиш кўрсатиш учун ядровий ва баллистик ракеталарни синовдан ўтказмоқда. АҚШ эса, ўз навбатида, Шимолий Кореянинг орқасида турган Россия ва Хитойга тиш кўрсатиш учун қитъалараро баллестик ракеталарнинг синовини ўтказмоқда.
АҚШдек давлатнинг бундай ўйинлари ножиддийликдир, дейди мухбиримиз. Совуқ уруш ростакам уруш даражасига чиқиб борар экан, АҚШ Россия ва Хитойга очиқча тиш кўрсатиши ва уларни ўз жойига қўйиб қўйиши мантиқлироқ бўларди.
Қизиқ, АҚШдек давлатнинг кўзини очиш иши ҳам “Ҳаракат”нинг вазифаси бўлиб қолмоқдами?