2015 йилда Жиззахда оммавий ахборот воситаларига интервью берган марҳум ҳаромий президент Ислом Карим Россияда мардикорлик қилаётган ҳамюртларимиздан жирканиб, уларни дангасага чиқарган, юртни шарманда қилаётганлар деб атаганди. Президент Шавкат Мирзиё бугун Россияда ўтказган учрашувлари доирасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолади.
Тахминан 20 йилдан бери “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат тарафидан илгари сурилиб келинаётган бу соҳага оид таклифлар ниҳоят амалга оширишга бошланса, мамлакатимизга пул оқими ошади ва иқтисодиётда меҳнат мигрантларининг улуши расман тан олинади.
Бугун Ўзбекистон ва Россия ўртасида биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзоланди.