15 June 2009
10:49 -
Озорбайжоннинг Миллий Қутилиш Куни нима ўзи?

Лекин ҳеч қаерда унинг Озарбайжон КГБсининг бошлиғи бўлгани тилга олинмайди. Акс ҳолда КГБни ҳам Озорбайжоннинг қутқарувчиси, миллат қаҳрамони деб эълон қилишга тўғри келарди-да! СССР КГБсининг раиси Андропов КПССнинг Бош котиби бўлгач, Ҳайдар Алиевни Министрлар Совети раисининг биринчи ўрибосари қилиб, Москвага олиб келган. Бу ҳақда ҳам иложи борича гапирмайдилар. Чунки, бу факт Ҳайдар Алиев КГБнинг энг ишончи одамларидан бири бўлганини кўрсатади-ку!
Фараз қилайлик, Ҳайдар Алиев КГБни ҳам лақиллатиб, Озорбайжоннинг мустақиллиги учун замин тайёрлади. Балки, у СССРни ичидан қулатди, яъни, бу ишда демократларнинг, жумладан, жабҳачиларнинг ҳам ҳеч қандай роли йўқ. Хўш, шундай бўлса, Алиевлар ҳокимиятга келганига 16 йил бўлибди, нимага улар Озорбайжоннинг Арманистон тарафидан босиб олинган 20 фоиз территориясининг бир квадрат метрнини ҳам қайтариб ололмадилар? Нима учун Тоғли Қорабоғ ҳали ҳам Арманистонда?
Чунки, айнан, алиевлар на мамлакатни на миллатни ўйлашади. Улар мамлакатнинг нефть сотишдан олган фойдасида чўмилиб, халқни алдаб юришдан бошқа ҳеч нарсани билмайдилар.
Бугун Озорбайжоннинг миллий қутулиш эмас, миллий тутқунлик куни, Озорбайжон тарихида янги диктаторлик бошланган кун. Байрам эмас, мотам қилиниши керак бўлган кун.