23 March 2017
21:21 -
Қозоқча хабарчиликда масхарабозлик: Нурсултон Назарбой ва Шавкат Мирзиё стратегик шериклик бўйича декларация имзолабдилар, аммо Казинформ ҳали хабар бергани йўқ
![](/photo/ShM-NN-Silk-Way-Ostona-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Қозоғистоннинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ шу пайтгача бу ҳақда фақат инглизча саҳифасидаги хабар берди ва хабарга фақат Нурсултон Назарбойнинг расмини қўйди. Бу агентликнинг русча саҳифасида Шавкат Мирзиёнинг ташрифига оид сўнги хабар маҳаллий вақт билан соат 20:31 да берилган. Бу хабар икки президент кундуз куни Остона шаҳрининг диққатга сазовор жойларини бориб кўришгани ва MEGA Silk Way номли савдо ва кўнгил очар марказининг расмий очилишини қилганлари ҳақидадир. Расмда айнан ўша очилиш маросимини кўраяпсиз.
На Ўзбекистон ва Қозоғистон хабарларида айтилмаса ҳам тушунарлики, қўшма декларация ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши билан Шавкат Мирзиёнинг президент сифатидаги Қозоғистонга биринчи расмий ташрифи тугади. У бугуноқ Тошкентга қайтса керак. Бу ташрифнинг қанчалик аҳамияти борлигини қозоқларнинг хабарчиликдаги масхарабозлигидан тушунса бўлаверади.