10 March 2017
20:53 - Ўзбекистонда балиқ овлаш таъқиқланди
Бугундан эътиборан Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида балиқчилик қоидаларига мувофиқ, мамлакат табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан рационал фойдаланиш мақсадида 2017 йилнинг 10 мартидан Амударё ва Сирдарё дарёларида балқи овлаш таъқиқланди. Шунингдек, 25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзалари, 16 апрелдан 31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида балиқ овлаш таъқиқланади.

Таъқиқ даврида барча балиқ овлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ва балиқ ресурсларини овлаш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар сув ҳавзаларидан ов анжомларини олишлари, омборхонага топширишлари ва ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси ҳимояси бўйича инспекторлар гувоҳлигида муҳрлашлари керак.

Балиқларнинг увулдириқ сочиши тақиқ даврида табиий сув ҳавзаларида моторли қайиқларда ҳаракатланишга фақатгина ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат инспекцияси ходимлари, ов хўжаликларининг егерлик хизматларига эса – табиатни муҳофаза қилиш идоралари томонидан рухсат берилади.