09 March 2017
20:52 -
Хуфияларимиз Тошкентда йирик фирибгарлардан бирини қўлга туширибдилар
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Бош Прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида пойтахтда яшовчи, қашқадарёлик 46 ёшли фирибгар Панжи Усмонов жиноят устида қўлга олинди. Sputnik нашри хабарига кўра, Усмонов фуқаролардан биридан талаб қилган 125 минг долларнинг 25 мингини олаётганида ушланган.
Гап шундаки, Усмонов қурилиш компанияларидан бирининг директоридан юқоридаги миқдорда айтилган пулни сўраган. У бу пул эвазига Бош прокуратура томонидан ушбу компаниянинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 189-моддаси ("Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш") бўйича қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишда ёрдам беришини айтган.
Ишнинг қизиқ томони, қурилиш фирмасининг эгаси фирибгардан ўзи ёрдам сўраган ва уни шахсан ўзи хуфяларга тутиб берган.