07 March 2017
17:03 -
Ўзбекистон Миллий Банки раҳбари ўзгартирилди, янгиси ким ўзи?

Суҳроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган, банк соҳасида 1993 йилдан бери фаолият юритган экан.
Сўнгги 12 йилда мазкур молия муассасасини бошқариб келган Раҳимовнинг Ўзбекистон Марказий Банкига ишга ўтгани айтилмоқда. Эслатиш лозимки, Саидаҳмад Раҳимов 2015 йилнинг охирдан бери ШҲТ Банклараро бирлашмаси раиси ҳам эди. Демак, уни бу лавозимдан ҳам улоқтиришадими? Кўрамиз.
Бу ҳақда тарқатилган хабарларнинг биронтасида Суҳроб Холмуродовнинг расмини тополмадик. Унинг шу пайтгача қилган ишларига баҳо ҳам йўқ. Баъзи хабарларда Миллий Банк биносининг расмигина бор. Хуллас, шубҳали хабар.