24 February 2017
23:07 -
Туркия олий жазо учун ҳам рефрендум ўтказиши мумкин, 16 апрелда бўладиган референдумда Ражаб Эрдўғонга қарши бўладиганларнинг фоизи эса ортмоқда

Аммо, ҳозир Туркияда асосий воқеа – 16 апрелда бу мамлакатни Эрдўғон бошчилигидаги диктаторликка айлантириш масаласи бўйича конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласида бўладиган референдумга тайёрланишдир. Ҳамма ерда бу мавзу бўйича уруш деса ҳам бўладиган жанжал-тортишувлар кетмоқда.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир қатор сўровнома натижаларига кўра, бу рефендумда “Йўқ” дейиш ниятидагилар, “Ҳа” дейиш ниятидагилардан кўпроқ. Бугун Туркия матбуотида THEMİS тадқиқотлар маркази 10-18 фераль кунлари ўтказган сўровномаларнинг натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, 16 апрелдаги референдумда қатнашадиганларнинг 33,2 фоизи конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар учун “Ҳа” деб овоз бермоқчи, 45,2 фоизи эса “Йўқ” демоқчи. Қолган 11,6 фоиз сайловчи ҳали бир қарорга келмаган, ёки референдумда қатнашмоқчи эмас.
Ўз-ўзидан маълумки, ҳозир икки тараф ҳам шу 11,6 фоиз сайловчини ўз тарафига оғдириб олиш ҳаракатидадир. THEMİS тадқиқотлар марказига кўра, агар ўша 11,6 фоиз сайловчи ҳозир ўз фикрини аниқлаб бўлганларнинг сонига пропорционал қилиб уларга қўшилса, “Йўқ” дейдиганлар 57,6 фоиз, “Ҳа” дейдиганлар 42,4 фоиз бўлар экан.
Сўровномада бошқа қизиқ рақамлар ҳам аниқланган. Агар бугун парламент сайловлари ўтказилса, исломчиларнинг ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясига 39,5 фоиз сайловчи овоз беради, онамухолифат Жумҳурият Халқ Партиясига овоз берадиганлар 27,1 фоиз. Бошқа партиялар 10 фоизлик тўсиқдан ҳам ўтолмайдилар.
Нима бўлганда ҳам, Туркияда исломчилар партиясининг тарафдорлари мутлоқ кўпчилик бўлмаса ҳам, улар нисбий лидерликда экани кўриниб турибди. Ҳозир улар ҳокимиятдалар, агар армия ҳам уларни қўллаб-қувватласа, Туркияда уларнинг диктатураси ўртнатилиши ва улар Туркияни исломий давлатга айлантириши муқаррардир. У ҳолда, аввал ҳам айтганимздек, Туркия ўрта асрларга қайтишни бошлайди ва охир-оқибатда парчаланиб йўқ бўлади. Бир маҳаллар Истанбул пойтахти бўлган Халифалик йўқ бўлгани каби. Улуғ Отатурк Антантадан сақлаб қолган Истанбулни энди юнонлар Константинопол қилиб қайтариб олишни ўйлашга бошлаган бўлсалар ажаб эмас.
Референдумнинг логосига айланаётган расмдаги туркча ““Evet” ва “Hayır” сўзлари ўзбекча “Ҳа” ва “Йўқ” деганидир.