24 February 2017
19:38 -
Президент Шавкат Мирзиё Қашқадарё ва Сурхандарёга сафар қилди. Нима ўзгаради?

Шавкат Мирзиё сафари дориасида “Шўртан нефть-газ”, “Муборак нефть-газ” корхоналари, “Шўртан газ-кимё” мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Толлимаржон иссиқлик электр станцияси, “Ҳисор нефть-газ” каби йирик ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди.
Президент тушдан кейин Сурхандарёга ўтганини ҳисобга олсак, у Қашқадарёда бир неча соат ичида номи юқорида санаб ўтилган шунча корхонага бориб, уларнинг иши билан жиддий бичимда танишиш имкониятига эга бўлганига ҳеч ким ишонмаслиги табиий. У 10 йил Бош вазир бўлгани даврда ҳамма фақат Ислом Каримни билар эди. Энди ҳаммага Шавкат Мирзиёни кўрсатиш керак ва кўрсатилмоқда. Натижа нима бўлади? Нима бўларди, жиддий ислоҳотлар ўтказилмаса, ўзбек сенаторлари ва профессорлари қозоқ дворниклари каби маош оладиган Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди.
Хабарчиликнинг аҳволига қаранг. Расмда фақат Шавкат Мирзиё бор. Бошқалар расмга олинишга ҳам лойиқ эмас-да. Айнан бу ерда журналистларимизни айблаб бўлмайди, уларга шундай топшириқ берилган.