25 January 2017
10:31 - Абдулазиз Камил Қобулда Афғонистон Президенти ва бошқа расмий шахслар билан учрашди, бу ерда биронта ўзбек мактаби йўқлигини тилга олмади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида хабар қилинишича, ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил кеча, 24 январда Қобулда Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, феълан Бош вазири Абдуллоҳ Абдулла, ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан алоҳида-алоҳида учрашибди. Учрашувларда икки томонлама муносабатларини турли соҳаларда ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинибди, халқаро ва минтақавий сиёсат муаммолари юзасидан фикр алмашилибди.

Бу учрашувлар ҳақидаги умумий гаплардан иборат бўлган хабарларга фақатгина иккита вазирнинг биргаликда тушган расмигина қўйилган. Тахмин қилиш мумкинки, Абдулазиз Комил тахминан 5 миллион ўзбек яшайдиган Афғонистонда биронта ўзбекча мактаб, ҳатто синф йўқлигини тилга олмаган. Ваҳолангки, бир неча йил аввал Ўзбекистон Афғонистонга янги мактаб биноси ҳам қуриб берган эди.

Лубянканинг топшириғи ва Салой Мадамин (Муҳаммад Солих) каби сотқин ёзувчиларнинг ёрдамида Ўзбекистонда тожиклар режимини ўрнатиб олган Ислом Каримнинг ўзбек миллати билан иши бўлмагани ҳаммага маълум. Унинг иши қачонгача шу тарзда давом эттирилади? Қолаверса, қачон ўзбек миллати ғафлат уйқусидан уйғонади.