
Аввалги хабарларимизда Туркия Буюк Миллат Мажлисида ҳокимиятдаги исломчиларнинг “Адолат ва Тараққиёт Партиси” (АТП) ва мухолифатдаги салкам атеист миллатчиларнинг “Миллиётчи Ҳаракат Партияси” (МХП) биргаликда Констиуциянинг 10 дан ортиқ моддасига таклиф қилган ўзгартиришларини кўришга бошлангани ва ҳамма ўзгартиришлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирган эдик. Баъзи ўзгартиришлар унчалик муҳим бўлмаса ҳам, баъзилари Туркияда президентга тўғридан тўғри диктаторлик ваколатлари берувчи, ҳукумат, Бош вазир ва парламентни президентнинг қўғирчоқларига айлантирувчи эканлигини ҳам урғулаган эдик.
550 ўринли парламентда АТПнинг 317, МХПнинг 40 ўрни бор. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларга қарши бўлган отатуркчиларнинг “Жумҳурият Халқ Партиси” (ЖХП) ва курдлар тарафидан қурилган “Халқларнинг Демократик Партиси” (ХДП) 133 ва 59 ўринга эгалар.
Конституцияга ўзгартиришларнинг ҳаммаси тахминан 480 депутатнинг иштирокида тахминан 340 га қарши 140 овоз билан тасдиқланди.
Конституцияга ўзгартириш киритиш учун таклифлар 2/3 кўпчлик, яъни 361 овоз билан қабул қилиниши керак. Бунча овоз бўлмагани сабали, кеча таклифларни кўриб чиқишнинг иккинчи тури бошланди ва 4 моддага ўзгартириш киритиш таклифлари яна тахмина ўшанча овоз билан қабул қилинди. Яна конституцион кўпчилик бўлмади. Қолган моддлар бўйича овоз бериш ҳам шундай якунланса керак.
У ҳолда, Туркия Конститциясига кўра, учинчи тур ҳам ўтказилиши керак-керакмаслигини билмаймиз, дейди мухбиримиз. Аммо, жараёнларнинг кетишидан тушуниш мумкинки, натижа яна шундай бўлади ва охир-оқибатда бу моддаларни тасдиқлаш учун умумхалқ референдум тайинланади.
Кечаги овоз бериш бошланишидан аввал параламентда нутқ сўзлаган ЖХПнинг собиқ раиси Дениз Байкал бу ўзгартириш таклифлари қабул қилинса Туркияда Саддам Ҳусайин замонида Ироқда, Муаммар Каддафи замонида Ливияда, Асадлар замонида Сурияда, Хусни Муборак замонида Мисрда бўлгани каби диктаторлик бўлиши ҳақида гапириб, ҳаммани бу ўзгартиришларга овоз бермасликка чақирди. Лекин, ҳеч нарса ўзгармади, кўринишидан, ҳеч қайси партия ўз фикрини ўзгартирмоқчи эмас.
Аммо, дейди мухбиримиз, Дениз Байкал мисол сифатида келтирган диктаторликлар дунёвий диктаторлик эди, Туркияда исломий диктаторлик бўлади, Туркияни исломий давлатга айлантириш ва уни ўрта асрларга судраш жараёни бошланади. Турк Дунёси тушунчасига нуқта қўйилади.