13 January 2017
19:33 -
Беларусия президенти Ўзбекистонга келишга тайёргарлик кўрмоқда, Ўзбекистоннинг бундан хабари йўқ

Агентлик Беларуснинг Тошкентдаги элчихонасига мурожаат қилганида учрашувнинг куни ва ўтказилиши жойи ҳали аниқ эмаслиги ҳақида маълумот олган. "Ўзбекистон президенти Минскка бориши ҳам мумкин", - дейишибди элчихона расмийлари.
Маълум бўлишича, Лукашенко 2016 йилнинг октябрида Ислом Карим билан учрашув ўтказишни режалаштирган экан. Аммо Ўзбекистон президентининг ўлими туфайли Александр Лукашенко Ислом Каримнинг Самарқанддаги қабрига гул қўйиш билан чекланишга мажбур бўлди.
Хабарларда айтилишича, 2016 йил январь-сентябрь ойларида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 43,4 миллион долларни ташкил этган, хусусан, экспорт ҳажми 23,4 миллион долларга, импорт ҳажми эса 20 миллион долларга тенг бўлган.