11 June 2009
12:17 - Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳақида
Қриғиз-хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича мамлакатлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Пекинга келган Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Омурбек Бабанов кеча ХХР Давлат Кенгашининг вице-премьери Ван Цишан билан учрашди, деб хабар беради қирғизларнинг Кабар агентлиги.

Бу учрашувда бошқа масалалар билан бир қаторда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинган. Тарафлар бу лойиҳани техник-иқтисодий асословчи ҳужжатни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳини тезроқ тузишга келишдилар.

Омурбек Бабанов Хитой темир йўлллар вазири, «China road», «Эксим банк» ширкатларининг раҳбарлари билан ҳам кўришди.