19 October 2016
03:43 - Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Ташқи ишлар вазирлар кенгаши Тошкентда навбатдаги сессиясини ўтказмоқда

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 2016 йил 18 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги.

Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Ислом ҳамкорлик ташкилотининг энг муҳим тузилмаларидан бири бўлиб, унинг сессияси ҳар йили аъзо мамлакатлардан бирида ўтказилади. 2015 йилда Ал-Кувайт шаҳрида бўлган 42-сессияда навбатдаги сессияни Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Тошкентдаги сессияда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари, ташкилотнинг ёрдамчи ва махсус муассасалари раҳбарлари, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Швейцария, Италиянинг ИҲТдаги махсус вакиллари ҳамда БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари лигаси, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби қатор тузилмалар вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг вақтинча президенти очилиш мажлисида нутқ сўзлади.

Хабарга илова қилинган расмдан кўриниб турганингиздек, сессия қатнашчиларининг каттагина қисми ўрта асрлардан қолиб кетган кийимини ҳам ўзгарирмайдиган, менталитети ҳам ҳалигача ўрта асрларда бўлган, Шариат қонунлари билан яшайдиган Ислом дунёси яратиш орзуси билан юрган араблар ва уларга ўхшаганлардир. Уларнинг менталитети замонавийлашмагунча, бу ташкилот қоғоздагина қолавериши ўз-ўзидан маълум, дейди мухбиримиз.