
Бошлаган қирғининг қолдими чала,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Ҳаммаси, ҳаммаси орфуруш далла
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Мен ахмоқ эканман, сен эса доно
Шу боис бошингни силади худо.
Мени адо этди сеничи подшо,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Қирма деган тилим қирқилсин эди,
Барчаси гўрларга тиқилсин эди.
Қузғунлар жаноза ўқисин эди,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Нечун ҳар кўчада бир калла минор
Тиклатмай кўз юмдинг, урчиган ғаддор,
Нечун қурдирмадинг ҳар бошга минг дор,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Шулар Номоз Ботир бошини кесган,
Шулар Қодирийнинг бошин еб ўсган.
Шулар йўлларимни бир умр тўсган
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Сендан омон қолдим - қутқарди осмон,
Афсус хоинлардан қолмасман омон.
Сотқиндир барчаси ёву дўст - ёрон
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Қони - кир, руҳи - кир, юрак бағри - кир,
Иркитлар борлиги Тангрига ҳам ир,
Емишлари - оқил, емишлари - эр,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Нечун бутун юртни этгунча зиндон
Қабристон этмадинг - улкан қабристон.
Текислаб қилардинг пахтага майдон,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Боласи айрилмай она сутидан,
Онасини сотар юққан пуштидан.
Бир умр чиқмайди ёвнинг остидан
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
Тангри берса эди Юсуфга имкон,
Қолдирмасди нишон - орол қон уммон.
Очунга келарди Туркистон - Турон,
Нега қирмай кетдинг сотқин галани?!
3. 10. 2016