30 September 2016
08:25 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: АҚШ Сурия масаласида Россия билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи
“Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг шиори “Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар” эканлигини кўп марта такрорладик. Бу шиоримизни тўғри тушуниш учун, замонавий хабарчиликда бирон воқеани ёритиш жараёнида, уни таҳлил қилиш кўпинча воқеанинг ўзидан ҳам муҳим бўлиб қолаётганини билиш керак. Суриядаги муаммолар бўйича АҚШ-Россия ҳамкорлигига оид ҳабарлар ва уларнинг таҳлили мисолида ўз шиоримиз тўғри эканлигини яна бир марта намойиш қилмоқчимиз.

Маълумки, 10-чи сентябрда АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Сергей Лавров Женевада навбатдаги учрашувдан кейин ниҳоят Сурия масаласида келишганлари ҳақидаги хабарларга биз шундай таҳлил берган эдик:

“Сурия масаласида бу икки мамлакатнинг мақсадлари бутунлай бошқача. Россиянинг мақсади - ўзининг Яқин Шарқдаги ягона иттифиқчиси бўлиб қолган Суриядаги мусулмонларнинг шиаларга яқин алевитлар оқими қўлидаги режимни, яъни Башар Асад режимини сақлаб қолиш. АҚШнинг мақсади – бунинг тескариси - Башар Асад режимини йиқитиш. Бу масалада келишиб бўлмайди, ҳамма нарсани куч ҳал қилади.”

Қаранг, ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва бўлмоқда.

20 сентябрдаги хабарларимиздан бирида “бор-йўғи 1 ҳафта ўтар-ўтмас, АҚШ-Россия келишуви барбод бўлганини билдириб, ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилишини” яна бир марта такрорлаган эди. Ҳозир воқеалар айнан биз айтган йўналишда яна ҳам чуқурлашиб бормоқда.

Кеча АҚШ Давлат Департаментининг расмий вакили Жон Кирби ўз мамлакати Сурия масаласида Россия билан ҳамкорликни тўхтатишга тайёр эканлигини эълон қилди.

Яъни, кўриниб турибдики, “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, Сурия масаласида АҚШ ва Россиянинг мақсадлари бутунлай қарама-қарши бўлгани сабабли, ҳеч қанда келишув бўлолмайди.

Нима ҳам дердик, ҳақиқий хабар”Ҳаракат”да ўқилар.