28 September 2016
15:22 -
Туркия Фатхулла Гуленнинг дунёдаги тармоғига қарши ўзиникини яратмоқчи

Фатхуллачилар дунёнинг 170 давлатида ўз тармоқларини яратибдилар, сиз 193 давлатда яратишингиз керак, дебди Туркия Президенти. Бундан ташқари, айнан шу Маориф Вақфи фатхулла-гуленчиларга ўз мактабларини “турк мактаблари” деб аташларига ҳам йўл қўймаслиги керак. Ҳақиқий “турк мактаблари” айнан Маориф Вақфининг мактаблари бўлади.
Бу вақфнинг тузилиши кўрсатмоқдаки, дейди мухбиримиз, эрдўғончилар билан фатхулла-гуленчиларнинг Туркия ичидаги уруш деса бўладиган кураши бутун дунё бўйлаб кенгайтирилади.