15 September 2016
21:27 - Ўзбекистонда 14 та сайлов округи тузилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзоулуғбек Абдусалом олиб борди ва мамлакатда президентлик сайловлари учун 14 та сайлов округи ташкил этилганини таъкидлади.

Маълумки, Ўзбекистонда президентликка номзодларни кўрсатиш 30 сентябрдан бошланади Мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилаётгани гапирилган.

“Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди” дейилади хабарда.