06 September 2016
20:05 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракатда”да ўқилар: АҚШ президентлик пойгасида республикачи Трамп демократ Клинтондан олдинга чиқди

Бугун CNN Агентлиги ORC International ташкилоти билан биргаликда ўтказган сўровномаларининг натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, бугун сайловлар бўлса, сайловчиларнинг 43 фоизи Ҳиллари Клинтонга, 45 фоизи Доналд Трампга овоз берган бўларди. Яъни, пойгада Трамп олдинга чиқди.
Reuters ва Ipsos ўтказган охирги сўровномада ҳам Доналд Трамп Ҳиллари Клинтондан олдинга чиққани маълум бўлибди.
Эслатиб ўтиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги ойлар аввал республикачилар партиясининг номзоди Трамп бўлишини башорат қилиш билан биргаликда, 8 нроябрда бўладиган сайловларда ҳам айнан Трамп ғалаба қозонишини айтиб келаётган эди. Ҳар доимгидек, яна “Ҳаракат” ҳақ чиқмоқда.
Шиоримиз “Ҳақиқий хабар – “Ҳаракатда”да ўқилар” эканлигини ҳам доимо айтиб келмоқдамиз. Кўриб турибсизки, ростдан ҳам шундай.