31 August 2016
08:24 -
Бош прокуратура қошидаги Департаментга янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти раҳбари этиб, шу пайтгача мамлакат Ҳарбий прокурори бўлиб келган Шуҳрат Узоқов тайинланган. Бу ҳақдаги президент фармони шу йилнинг 26 август куни, яъни Ислом Каримнинг миясига қону қуйилишидан бир кун аввал имзоланган эмиш+.
Бош прокурор ўринбосари лавозимига тенглаштирилган мазкур лавозим - Департамент раҳбари рутбасида шу пайтгача Баҳодир Зиёев ўтирганди.