06 August 2016
17:09 - Сергели судида кучукчанинг бошини ёрган фуқаро жазоланди, одамларнинг бошини ёраётган Ислом Карим қачон жазоланади?
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани суди томонидан ҳайвонлар билан қаттиққўл муносабатда бўлиш ҳақидаги иш юзасидан ҳукм чиқарилди. Тошкент вилоятида туғилиб ўсган 27 яшар жавобгар шахс ярим ойлик кучукчасига оғир жароҳатлар етказгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмрий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг “Ҳайвонлар билан қаттиққўл муносабатда бўлиш» ва “Майда безорилик» моддалари бўйича айбдор, деб топилган. Фуқаро энди минимал маош миқдорининг 3 баравари ҳиосбида (390000 сўм ёки 60 АҚШ доллари) жарима тўлайди.

Судда кучукнинг вакили - ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан ҳамкорлик қилувчи кўнгилли Сирғали туман ветеринария клиникасида кучукчани топиб олганини айтган. Хусусий ветеринария шифохонасида ўтказилган текширувлар итда жиддий бош суяги жароҳати борлигини, шунингдек орқа ва олд оёқлари синганини кўрсатибди. Фаолларнинг маблағлари ҳисобига ит бош мия нейрохирургия амалиётидан ўтказилган.

Бундай суд амалиёти албатта ижобий ҳодиса, тан олиш керак, дейди мухбиримиз. Аммо, Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Ислом Карим 1992 йили 29 июнда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга қарши суиқасд уюштириб, икки-уч кундан кейин парламент мажлисида “Керак бўлса яна 100 кишини бошини ёрамиз” деб айтгани тарихий фактдир. Одамнинг бошини ёрдиргани билан мақтанган одам ҳали ҳам иш бошида экан, итнинг бошини жароҳатлаган йигитнинг суд қилиниши масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Замонавий дунё аввал итларнинг боши билан шуғулланиб, кейин одамларнинг боши ҳақида ўйлашни бошлаган эмас, аввал инсонларнинг боши ҳақида қайғурилган. Бизда тескарисини қилишмоқчими? Бундай қилиб бўлмайди, аввал одамларни ўйлашга ўрганишимиз керак.