05 August 2016
15:51 - Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Анқарага келди, сабаби маълум
2 ойча аввал Истанбулда ўтказилаётган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилишида қатнашиш учун у ерга келган Қозоғистон Президенти туркиялик ҳамкасби билан учрашган ва йиғилишнинг битишини ҳам кутмасдан бу ердан кетиб қолган эди. Кеча эса, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Нурсултон Назарбойни расмий ташриф билан ўз мамлакатига келишга чақиргани маълум бўлди. Ҳеч қандай шубҳа йўқ, бўлаётган воқеалар ичида боши қотган Эрдўғон яқинда бўладиган Путин билан учрашуви олдидан Нурсултон Назарбой билан ҳар тарафлама маслаҳатлашмоқчи. Қолаверса, у ким билан маслаҳатлашсин, ўз мамлакати ичида нима бўлаётганини ҳам яхши тушунмайдиган яккамохов Ислом Карим биланми?

Хуллас, қозоқларнинг расмий давлат агентлиги КАЗИНФОРМ бир оз аввал 2 қаторли хабари билан билдиришича, Нурсултон Назарбой Анқарага етиб келди. Хабарга илова қилинаётган расм Анқарада олиндими, ёки эски биронта расмми, билиб бўлмайди.

Туркияда ҳали бу ҳақда хабар тарқатилгани йўқ. Давлатнинг расми Анадўлу агентлиги ҳам жим.