07 June 2009
00:47 - Туркияда ҳокимиятда бўлган партиянинг бекитилиш хавфи ва ўзимизнинг 53-54-чилар ҳақида
Туркияда дунёвий тузумнинг ашаддий тарафдорларидан бўлган Миллиёт газетаси Reuters агентлигигадан олинган маълумотларга асосланиб қуйидагиларни ёзади.

Ўтган йили Туркия Бош прокурори ҳозир ҳокимиятда бўлган ва диний илдизли деб ҳисобланадиган Адолат ва Тараққиёт Партиясини мамлакатни дунёвийликдан узоқлаштирш, уни диний йўналишга солиш ҳаракатларида айблаб, бу партияни бекитишни талаб қилганди. Унинг даъвосини кўриб чиққан Конституцион Суд бир овоз кўпчлик билан партияни бу ҳаракатлари учун огоҳлантирган, унга бир неча миллион лиралик жарима солган эди.

Ҳозир бу айбномалар қайтадан кун тартибига келиши ва АТПни бекитиш учун ҳаракатлар қайтадан бошланиши мумкин, деб тахмин қилибди Reuters агентлигининг мухбири. Ишни янгидан бошлаш учун асос – яқинда Олмонияда "Денгиз Фонари" номли жиноий ишда ўртага чиққан маълумотлар бўлиши мумкин.

"Денгиз Фонари" номли жиноий ишнинг баъзи томонлари “Ҳаракат” сайтида ҳам ёритилган эди. Олмонияда шу ном остида тузилган бир ташкилот одамларнинг қурбонлик учун берган пулларини шу мақсадда ишлатиш ўрнига, уларни баъзи сиёсий партиялар ва ҳатто экстремистик руҳдаги гуруҳларга берган. Бу пуллар Туркиядаги ҳукмрон партиянинг фаолияти учун ишлатилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, АТП яна бекилиш хавфи остида қолиши муқаррар.

Эслатиб ўтамиз, Олмонияда бир турк-ислом жамияти қурбонлик учун йиғилган маблағлардан “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раиси, мухолифатни парчалаш эвазига Ислом Каримдан олган квартираларининг номери туфайли 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадаминга Хоразмда қамбағаллар учун қурбонлик қилиб бериш учун пул бергани, аммо Салой Мадамин бу пулни ўз оиласи билан еб битиргани ҳам маълум факт.

Бу пулларнинг “еб кетилишини” расмийлаштиришда Салой Мадаминга ёрдам берганлар ичида хоразмлик ака-ука Бобожоновлар (ҳозир улар Озодлик” радиосининг ўзбек хизматида ишлашади) ва “Бирлик” халқ ҳаракатини 1989 йилда парчалаш даврида ҳукуматга хизмат қилган, ҳозир ҳам хунаса-чориевчилар сафида “Бирлик”га қарши иш олиб бораётган иккинчи даражали 53-54-чилардан бири бўлмиш Дилором Исоқова ҳам борлиги тахмин қилинади.