14 April 2016
18:44 -
Украина парламентининг раиси Владимир Гройсман Бош вазир этиб тайинланди, бу билан сиёсий кризис битадими?
Бугун Украина Олий Радаси Бош вазир Арсений Яценюкнинг истеъфо аризаси қондирди ва шу пайтгача ўз раиси бўлган Владимир Гройсманни Бош вазир этиб тайинлади. Кейин янги ҳукуматнинг таркиби ва унинг иш дастури тасдиқланди. Энг муҳим вазирликларда эски вазирлар ўз ишларини давом эттирадилар.
Олий Раданинг спикери қилиб, шу пайтгача вице-спикер бўлган Андрей Парубий сайланди.
Хуллас, Украинада ҳокимият ичида жой алмаширишлар бўлди, демак, катта ўзгаришлар бўлишини кутиш қийин. Шундай экан, бу мамлакат сиёсий кризисдан чиққанини гапириш ундан ҳам қийин. Лекин, ҳокимият тепасидаги бундай ўрин алмаштиришлар - кризисдан чиқиш йўллларини қидириш сифатида ижобий натижалар бериши мумкин. Балки, ҳозир бошқа чора ҳам йўқдир.
Расмда - янги сайланган Бош вазир Владимир Гройсман бир даста гул билан, унинг олдида Президент Петр Порошенко турибди.