14 April 2016
02:11 -
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Истанбулдаги саммитида нима бўлмоқда, бу нима ташкилот ўзи?
Туркиянинг оммавий ахборот воситаларида кеча Истанбулда бошланиши керак бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитига ҳеч қандай қизиқиш йўқ, деса бўлади. Бу мамлакатниннг энг катта Миллиёт газетаси кеча Ражаб Эрдўғон ўзининг Истанбулдаги Юлдуз номли саройида саммитга келган баъзи давлатларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганини бир жумла билан билдирар экан, у кечқурин Саварона яхтасида саммит қатнашчилари учун зиёфат берганини айтиб ўтди, холос.
Давлатнинг расмий Анадолу Агентлиги саммитга кўпроқ эътибор бераётган бўлса ҳам, унинг хабарларидан ҳам ҳамма нарсани тушуниш қийин. Масалан, саммитга Саудия қироли, Озорбайжон ва Қозоғистон президентлари, Филистин автономияси раҳбари ва яна бир нечта давлат раҳбари келгани ва Ражаб Эрдўғон улар билан алоҳида-алоҳида учрашганини тушуниш мумкин. Яна тушуниш мумкинки, кеча саммит расман бошлангани ҳам йўқ, бу ерга етиб келганлар ўзаро учрашувлар ўтказмоқдадар. Балки, айнан шу туфайли бу саммитдан фойда бордир.
Ваҳолангки, ИҲТнинг 55 аъзоси бор. Миср, Ироқ, Сурия ва Покистон каби давлатлардан кимлар келагани ёки келишини, Марказий Осиёдан Нурсултон Назарбойдан бошқа ким келгани ёки келишини билиш ҳам биз учун жуда қизиқ ва муҳимдир.
Хуллас, бугун расмиятчилик учунгина Саммит номли йиғилиш ўтказилса керак. Хўш, бу ташкилотдан қандайдир фойда борми?
Бу ташкилотга аъзо бўлган 55 давлат улардаги мавжуд сиёсий тузум билан шунчалик бир-биридан фарқликки, уларнинг ягона умумий нуқтаси - уларда аҳолининг кўпчилиги мусулмон эканлиги. Аммо, бу нуқта қанчалик муҳим? Бу саволга тўла жавоб бериш қийин, балки, мумкин эмас. Аммо, бир нарсани билиш керак. Бу нарса – ИҲТнинг 1990 йили Қоҳирадаги йиғилишида қабул қилинган Исломда Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қоҳира Декларациясидир.
Қоҳира Декларацияси ирқ, тил, жинс ва дин бўйича бировларни дискриминация қилишни тақиқлайди, яна бир қатор мақтовга арзийдиган баёнотлар беради, аммо очиқдан-очиқ бўлмаса ҳам, моҳиятан аёллар ва бошқа диндагиларни иккинчи сортга тушириб қўяди.
Халқаро экспертлар Қоҳира Декларацияси Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясидаги тан олинган инсон ҳуқуқлари тушунчасини анчагина торайтиргани ва тан жароҳоти билан жазолашни шариатга асосланиб тан олганини қоралайдилар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жуда кўп халқаро ташкилотлар каби, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳам қоғоздагина бор бўлган иттифоқдир.