06 April 2016
00:55 -
Владимир Путин Ўзбекистоннинг қарзларидан воз кечиш Келишувини ратификация қилди. Ислом Карим вассал бўлиб қолаверишга ваъда бердими?

Рус хабар агентликлари Владимир Путин кеча қарздан воз кечиш ҳақидаги Келишувни ратифакиция қилувчи қонунга имзо чекканини, бу ҳужжат Ҳуқуқий Информация бўйича Расмий Интернет-порталда эълон қилинганини билдирдилар.
Табиий, Ўзбекистон парламенти ҳам бу Келишувни ратификация қилиши ва Ислом Карим уни имзолаши керак. Балки, у ратификация қилинган ва имзолангандир. Қилинмаган бўлса, энди тезда қилинади. Чунки, Ўзбекистон унча катта бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда бор бўлган сал кам 1 миллиард долларлик қарздан 25 миллон доллар бериб қутилаётгандек кўринмоқда.
Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Владимир Путин бу қарздан шунчаки лутф қилиб қилиб, воз кечмаган. Ислом Карим унинг вассали бўлиб қолавериш, асрлардан бери Марказий Осиёда лидер бўлган ўзбекларни подага айлантиришни давом эттиравериш бўйича керакли ваъда ва гарантияларни берган.