28 March 2016
22:08 -
Ислом Карим 25-26 апрель кунлари Москвада бўлади
Русларнинг “Новости” агентлиги Россия Молия вазири ўринбосари Сергей Сторчакга асосланиб тарқатган ўта қисқа хабарида айтилишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим шу йил 25-26 апрель кунлари Москвада бўлади. Ташрифнинг мақоми қандай бўлиши, Ислом Карим кимлар билан учрашиши хабарда айтилмайди. Лекин Сергей Сторчакнинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Дастлабки келишувларга кўра, Ислом Карим Москвада Ўзбекистон қуролли кучларини янгилаш ва бунинг учун керак бўлган ҳарбий техникани Россиядан олиш масаласини ҳам муҳокама қилади.”