Россия пойтахтидаги “Миллатлар Уйи” номли саройда (шунақаси ҳам бор экан) 16 март куни “Россия – Марказий Осиё XXI асрда: Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги имкониятлари” номли конференция бўлиб ўтгани бир қатор Интернет нашрларда хабар қилинди. Асосан Москва олий ўқув юртларининг олимлари қатнашган Конференция доирасида биронта пичоққа илинадиган гаплар бўлгани кўринмайди. Бундай гаплар бўлиши ҳам мумкин эмаслигини конференция ташкилотчиларининг рўйхатидан тушуниш мумкин. Мана улар:
- Москвадаги ўзбекларнинг миллий-маданий автономияси
- “Палов маданияти” халқаро лойиҳаси
- Россия Давлат Гуманитар Университети
- Россия Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти
Бу рўйхатнинг бошидаги икки масхарабоз ташкилот ҳақида гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ, аммо Шарқшунослик Институти СССР замонида КГБ учун шарқ мамлакатлари билан ишлайдиган агентлар тайёрлайдиган ўқув юрти эди, ҳозир Федерал Хавфсизлик Хизматиники бўлса керак. Россия Давлат Гуманитар Университети буюк демократ Юрий Афанасьев тарафидан яратилган эди, ҳозир у оламдан ўтиб кетган. У яратган университет кимларнинг қўлига ўтганлиги ҳақида бизда маълумот йўқ.
Хуллас, шундай конференция бўлиб ўтибди, унинг охирида ҳаммага палов тарқатилибди ва Конференциянинг иккинчисига Марказий Осиё давлатларидан ҳам иштирокчилар чақириладиган бўлибди. Ҳеч шубҳаа йўқки, Ғарбнинг санкициялари остида парчаланиб кетиши муқаррар бўлган Роосия Федерацияси Марказий Осиёдаги қўғирчоқларини ўз бағрида сақлаб қолиш, керак бўлса, уларга таяниш ҳаракатига тушган.
Расмдан кўриниб турганидек, бу Конференцияда ҳар ҳолда 11 киши қатнашган.