04 March 2016
21:39 -
Россиянинг тергов органлари Гулчеҳра Бобоқуловага айбнома эълон қилдилар, хавфсизлик хизматлари эса терроризм изларини ҳам қидирмоқдалар

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати эса, бу воқеада терроризм изларини ҳам қидиришга бошлабди. Бу ҳақда исми келтиририлмаган манбага асосланиб хабар тарқатилмоқда. Унга кўра, Бобоқулованинг экстремистлар билан (табиий, ислом экстремистлари билан – “Ҳаракат”) алоқаси бор-йўқлиги текширилаётган эмиш.
Бунақа миш-мишлар кўп. Улардан яна биттасига кўра, бу аёлнинг Ўзбекистонда қўлга олинган 19 ёшли ўғли Раҳматуллони ИШИДга тортиш учун ҳаракатлар бўлган ва бундан Ўзбекистоннинг тегишли органлари хабардор. Раҳматилла маълум вақт Москвда ойиси билан бўлган ва ўша ерда ишлаган экан.