21 January 2016
13:46 -
Қримда Мустафа Жамилўғлини сиртдан қаммоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарилди

Маълум бўлишича, Мустафа Жамилўғлига қарши Россия Федерациясининг Жиноий Кодкексидаги 3 моддаси бўйича жиноий иш қўзғотилган. У суддан қочиб юрганлиги, бу иш бўйича кўрсатмалар бераётганларга таъсир этабилиши мумкинлиги ҳамда Россия фуқароси бўлмагани туфайли – уни сиртдан қамоққа олиш ҳукми чиқарилибди ва федерал қидирув эълонқилинибди.
Эслатиб ўтиш керакки, қрим татарларининг афсонавий лидери Мустафа Жамилўғли Совет замонида 12 йил қамоқхоналарда ўтирганди. Ҳозир Мустафа Жамилўғли ва Қримтатарлари Миллий Мажлисининг жорийдаги раиси Рефат Чубаров руслар босиб олган Қримни энергетик блокада қилишн ва Қрим билан чегарадош Херсон вилоятидан Қримга кетувчи электр линияларини бузишни уюштиришда айбланмоқдалар. Қрим парламенти БМТга мурожаат қилиб, Мустафа Жамилўғли ва Рефат Чубаровнинг Қримни энергетик блокада қилиш йўналишида олиб бораётган ишларини геноцид деб баҳолашга чақиришгача борди.