15 January 2016
21:35 -
Тожикстонда 40 ёшга кирмаганларнинг ҳажга бориши тақиқланди, Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқдами?

Хабарлардан маълум бўлишича, бундай тўсиқ аввал 35 га тенг бўлган экан.
Қаранг, ҳаж динимизнинг 5 та фарзидан биттаси, яъни молиявий имконияти бўлган мусулмон учун мажбурий амалиёт. Ҳозир дунёда мусулмонларнинг сони ортиб бораётгани туфайли молиявий имкониятга эга бўлганларнинг катта қисми ҳаж қилолмай қолмоқда. Шундай экан, дейди бу ҳақда йиллардан бери гапириб келаётган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, ҳаж фарз эмаслиги тан олиниши шарт. Бошқа йўл йўқ. Ислом уламолари бу нарсани тезроқ қонунлашириб қўйишлари, шу пайтгача Қуръон нотўғри ўқиб келингани, айнан Қуръонга кўра ҳаж фарз эмаслигини асослаб беришлари керак. Қандай қилиш – уларнинг иши. Улар, қўполроқ қилиб айтсак, шундай ишлар қилиш учун мусулмонлар тўплаган пулдан маош оладилар. Акс ҳолда, маошлари ҳаромдир.