01 January 2016
11:50 -
Ислом Карим янги йилни ҳам ёлғон ва махарабозлик билан бошлади

Ваҳолангки, Ислом Карим ҳар йили бизда ЯИМ ҳаммада тез ўсаётганини айтади, аммо унинг абсолют миқдорини айтмайди. Агар, бизда ЯИМ ҳаммада тез ўсаётган бўлса, биздан олдинда бўлганларга яқинлашиб бораётганимиз кўриниши керак-ку!! Амалада, ҳамма нарса бошқача.
Жаҳон Банкининг сайтидан олиниб, “Ҳаракат” сайтида ҳам эълон қилинган рақамларга кўра, 2005 йилда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эдик. Бизда ЯИМ ҳажми ҳар йили 8 фоиз ўсгани айтилади, қозоқлардан ўсиш доим 5-6 фоиз атрофида бўлади. Демак, орамиздаги 5,5 бараварлик фарқ озгина бўлса ҳам камайиши керак-кук!! Аммо, яна ўша Жаҳон Банкининг маълумотларига кўра, ҳозир қозоқлардан 8 баравар орқадамиз.
Демак, бизда ўсиш ҳаммадан, жумладан, қозоқлардан кўпроқ эканлиги ҳақида гапираётган Ислом Карим ғирт масхарабоз ва ёлғончидир. ЯИМ ҳажми ҳар йили 5-6 фоизга ортаётган Қозоғистондан яна ҳам кўпроқ орқадамизми, демак, бизда йиллик ўсиш 5-6 фоиздан ҳам кам.
Уят, жаноб Ислом Карим. Сиз ва ҳукуматингиз аҳмоқ бўлса, Сизнинг баландпарвоз табрикларингиздаги ёлғонни кўрмаётган бутун ўзбек миллатини аҳмоқ деб ўйламанг. Бу халқнинг “Бирлик” Партиси ва “Ҳаракат” Агентлиги каби ёлғонларингизни фош қилоладиган хизматкорлари бор.